Турк мухолифати президентликка ягона номзодни кўрсатмоқчи

Акмалиддин Эҳсонўғли.

Туркиядаги Жумҳурият Халқ партияси ва Миллий ҳаракат партияси шу йилнинг август ойига мўлжалланган президентлик сайловларига ягона номзод кўрсатажаклари ҳақида эълон қилдилар.

Мухолифатдаги бу икки йирик партия 16 июнь куни Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг (ИҲТ) собиқ раҳбари Акмалиддин Эҳсонўғли сайловда уларнинг номзоди бўлиши ҳақида келишувга эришганларини билдирди.

ИҲТ раҳбари лавозимини ўтган йилнинг декабрь ойида топширган Эҳсонўғли мухолифат партиялари таклифини “эҳтиром ва ташаккур” билан қаршилади.

Яқинлашиб келаётган президентлик сайловларида амалдаги бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам иштирок этиши кутилмоқда, бироқ у бу ҳақдаги қарорини ҳали очиқлаганича йўқ.

Август ойида ўтказилиши мўлжалланган сайловларда Туркия фуқаролари илк бор мамлакат президентини тўғридан-тўғри овоз бериш орқали сайлайдилар.