ЖЧ-2014: Россия-Жанубий Корея ўйини дуранг ҳисобда якунланди

17 июнь куни Бразилия-Мексика ўйинида иштирок этган мексикалик ишқибозлар.

Бразилияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Россия - Жанубий Корея ўйини 1:1 ҳисоб билан якунланди.

Россия футболчиси Александр Кержаков иккинчи таймда Жанубий Корея билан ҳисобни тенглаштирди.

Аввалроқ Н гуруҳида Бельгия жамоаси Жазоирни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Бразилия ва Мексика жамоалари ўртасидаги ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Бразилия ва Мексика икки ўйиндан сўнг 4 очкога эга бўлиб А гуруҳида лидерлик қилмоқда.

Бугун Австралия-Голландия, Испания-Чили ва Камерун-Хорватия футбол жамоалари майдонга тушади.