Дунё бўйича қочқинлар сони 51 миллионга етди

БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича Олий Комиссарлиги ҳисоботига кўра, дунё бўйича қочқинлар сони 51 миллион 200 мингга етди. Бу рақам ўтган йилги қочқинлар сонига нисбатан 6 миллионга кўпдир.

20 июнь – Халқаро Қочқинлар куни муносабати билан эълон қилинган йиллик ҳисоботда айтилишича, бўҳрон ва можаролар боис уйларини тарк этаётган қочқинлар сони Иккинчи жаҳон урушидан сўнг илк бор 50 миллиондан ошган.

Ҳисоботга кўра, қочқинларнинг 86 фоизи тараққий этаётган давлат фуқароларидир.

Ҳужжатда қайд этилишича, Суриядаги зўравонликлар боис 9 миллион одам қочқинга айланган.