Нури ал-Маликий Ироқда миллий бирлик ҳукуматини тузиш даъватларини рад этди

Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий миллий бирлик ҳукумати тузиш чақириқларини рад этди.

Мамлакат телевидениеси орқали чиқишида Маликий бу чақириқлар - "конституция ва сиёсий жараёнларни издан чиқаришга уринишдир", деб айтди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ироққа сафари давомида Нури ал-Маликийга барча дин ва элат вакиллари иштирокида ҳукумат тузишни тавсия қилганди.