Афғонистон президентлигига номзод Ашраф Ғани овозлар сохталаштирилганини рад этди

Ашраф Ғани.

Афғонистон президентлигига номзод Ашраф Ғани сайлов пайтида овозлар ўз фойдасига сохталаштирилгани тўғрисидаги айбловларни рад этди.

Ашраф Ғани Кобулда ўз тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида: “Бизнинг овозларимиз ҳалолдир ва ҳар бир овоз учун курашамиз”, деб билдирди.

14 июнда ўтган президентлик сайловининг иккинчи босқичида пешқадами сифатида тахмин қилинган Абдулла Абдулла Марказий сайлов комиссиясини овоз бериш натижаларини сохталаштиришга уринганликда айблаганидан сўнг мамлакатда сиёсий бўҳрон юзага келган эди. Бунинг ортидан сайлов комиссияси котиби Зиёулҳақ Амирхайл 23 июнда истеъфо беришга мажбур бўлган.

Мазкур воқеа ортидан Афғонистон матбуотида миллатлараро нафрат қўзғовчи материаллар пайдо бўлмоқда, мамлакат парламентида эса катта баҳс мунозаралар бошланган. БМТ томонларни “миллатлараро қарама-қаршиликларга” йўл қўйиб бўлмаслигидан огоҳлантирди.

Ашраф Ғани ва Амирхайл пуштун миллатига мансуб. Абдулла Абдулла эса тожикдир.