Керри Парижда Ироқ бўҳронини муҳокама қилмоқда

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 26 июнь куни Парижда Ироқ бўҳронига доир музокараларни ўтказади. Сунний жангарилар Ироқнинг катта ҳудудларини босиб олгани билан боғлиқ вазиятни Керри Исроил, Саудия Арабистони, Иордания ва бошқа давлатлар вакиллари билан муҳокама қилади.

Бир кун аввал Ироқ Бош вазири Нури ал-Маликий миллий қутқарув ҳукуматини тузишга доир, асосан, сунний сиёсатчи ва диний уламолар тарафидан илгари сурилган чақирувларни "конституцияга қарши фитна", дея рад қилган эди.

Ироқда кўпчиликни ташкил қиладиган шиаларга дохил бўлган Маликий, шу билан бирга, бир ҳафта ичида янги ҳукумат тузишни ваъда қилди.

Маликийнинг бу баёноти Вашингтон тарафидан олқишланди.

БМТ ҳисоб-китобига кўра, сунний жангларилар етакчилигидаги Ироқ ва Шом Ислом давлати гуруҳи хуружи бошланганидан мингдан ошиқ одам ҳалок бўлган.