Обама ва Олланд Путинни россияпарастларга босим кўрсатишга чақирди

АҚШ президенти Барак Обама ва Франция раҳбари Франсуа Олланд Россия президенти Владимир Путинни Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар Киев билан музокалараларни бошлаши учун уларга босим кўрсатишга чақирди.

Хабарларда айтилишича, уч давлат президентлари телефон воситасила 45 минут суҳбатлашган.

Айни пайтда, 7 июль куни айирмачилар таянчи бўлган Донецк йўлидаги учта кўприк портлатиб юборилган. Кўприкларни айирмачиларнинг ўзлари портлатиб юборгани тахмин қилинмоқда. Украина расмийларининг билдиришича, кўприклар ҳукумат қўшинлари Донецк ва Луганск вилоятларини қамал қилишини билдирганидан сўнг портлатилган.

Украина ҳукумат кучлари Славянск шаҳрини россияпарастлардан тозалаганидан сўнг, айирмачиларнинг қолдиқлари Донецк ва Луганскда йиғилмоқда.