Луганскда украин ҳарбийлари айирмачиларнинг танкларини йўқ қилди

Украина ҳукумат кучлари россияпараст айирмачиларининг Луганс аэропортига қилган ҳужумини қайтарди.

Маълумотларга қараганда, украин авиацияси айирмачиларининг аэропорт яқинидаги позициясига ҳужум қилиб, иккита танк ва битта “Град” ускунасини йўқ қилган.

Жанг давомида ҳарбийлар орасида қурбонлар бўлмагани айтилмоқда.