Ўзбекистон Меҳнат вазири алмашди

Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазири алмашди. Актам Ҳаитовнинг ўрнига Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Азиз Абдуҳакимов тайинланди.

Ҳукумат матбуот хизматининг маълум қилишича, Абдуҳакимов қўмита раиси лавозимида 2012 йил 15 ноябридан бери ишлаб келган.

2010 йил март ойидан бери меҳнат вазири лавозимида бўлган Актам Ҳаитов нима сабабдан ишдан олингани ёки унинг кейинги тақдири тўғрисида ҳукумат хабарномасида ҳеч нарса берилгани йўқ.