Башар Ассад учинчи муддатга Сурия президенти сифатида қасам ичди

Сурия Президенти Башар Ассад.

Башар Ассад учинчи муддатга Сурия президенти сифатида қасамёдга келтирилди. Уч йилдан бери фуқарлар урушини бошдан кечираётган мамлакат раҳбари қасамёд берганидан кейин қилган чиқишида Ғарб ва Араб давлатлари Сурияда “террорчиларни қўллаб-қувватлаётгани учун жавоб беради”, дея таъкидлади.

Мухолифат билан Ғарб давлатлари кўзбўямачилик, дея тан олмаган ўтган ойдаги сайловда ғолиб деб эълон қилинган Ассад 16 июль куни сурияликларга қилган мурожаатида хорижликлар авж олдрган “чиркин урушда” Сурия ғалаба қозонди, дея иддао қилди.

Ассад расмий натижаларга кўра, 88,7 фоиз овоз олган, лекин овоз бериш мамлакатнинг жанглар давом этаётган ва мухолифат назоратида бўлган ҳудудларида ўтказилмади.

Уч йилдан ошиқ вақтдан бери давом этаётган фуқаролар урушида 170 мингдан ошиқ одам ҳалок бўлди ва мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми ўз жойларини ташлаб кетишга мажбур бўлди.