Украин президенти Малайзия учоғи уриб туширилишини террорчилик деб баҳолади

Украина президенти 17 июль куни Донецкда Малайзиянинг Boeing 777 йўловчи самолёти уриб туширилишини террорчилик ҳаракати деб атади.

Россия чегарасига яқин жойда қулаган Boeing 777 самолёти бортидаги 280 йўловчи ва экипажнинг 15 аъзоси ҳалок бўлган. Амстердамдан Куала –Лумпурга парвоз қилаётган самолёт йўловчиларининг асосий қисми Голландия фуқаролари бўлган.

Украина расмийлари россияпараст айирмачилар ракета отиб, самолётни уриб тушурганини билдирган. Бироқ айирмачилар бу маълумотни рад этмоқда ва бўлиб ўтган воқеада украин ҳукумат армиясини айбламоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун мазкур воқеа юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди.