АҚШда яҳудийларни ўлдирган фашист вафот этди

Бухенвальд концлагеридаги яҳудийлар.

АҚШнинг Филаделфия шаҳридаги касалхонада фашистлар сафида ҳарбий жиноятларни содир этганликда айбланаётган Иоганн Брайер 89 ёшида вафот этди.

Асли чехословакиялик бўлган Брайер уни Германияга экстрадиция қилиш ҳақида суд ҳукми ўқилиши кутилаётган маҳкама жараёни бошланишидан бир неча соат олдин ўлган.

Иоганн Брайер июнь ойида фашистлар конлагерларида 216 яҳудийни ўлдирганликда айбланиб, Филадельфиядаги уйида қўлга олинган эди.