Европа Иттифоқи расмийлари бугун Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтириш масаласини муҳокама қилиш учун йиғилади.
Санкцияларни кенгайтириш масаласи Малайзиянинг 298 йўловчиси бўлган самолёти Украина шарқида Москва томонидан қўллаб-қувватланаётган айирмачилар томонидан уриб туширилган бўлиши мумкинлиги эълон қилингач, кун тартибига киритилган.
Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари 22 июлда Россияга нисбатан санкцияларни қатийлаштириш масаласида ягона фикрга келган эди.