Исроил Ғазодаги мактабга бомба отиб, 15 одамни ўлдирди

Исроил Ғазо минтақасидаги Бейт Ханун қочқинлар лагеридаги БМТ томонидан ташкил этилган мактабга бомба отиши оқибатида 15 одам ҳалок бўлди ва 200 одам яраланди.

Исроил радиосининг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг асосий қисми болалардир. Фаластин расмийлари мактабни Исроил танклари ўққа тутганини билдирди.

БМТ Бош котиби мактабга қилинган ҳужумни кескин қоралади ва ҳалок бўлганлар орасида БМТ вакиллари борлигини таъкидлади.

17 кундан бери давом этаётган жангларда камида 800 фаластинлик ўлдирилди, уч мингдан ортиқ одам яраланди ва 140 минг одам ўз уйини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди.