Бугун ЕИнинг Россияга нисбатан санкциялари эълон қилиниши кутилмоқда

Бугун Европа Иттифоқи россияпараст айирмачиларга кўмак кўрсатаётганликда гумонланаётган Украина ва Россиянинг 15 фуқароси ҳамда18 ташкилотни қора рўйхатга киритиши кутилмоқда.

Дипломатик манбаларнинг билдиришича, 18 ташкилот рўйхати Украина шарқидаги 9 та айирмачи ташкилот ва 9 ширкатдан иборат бўлади.

Мазкур масалада қабул қилинган қарор бугун Европа Иттифоқи журналида эълон этилади.

24 июль куни Европа Иттифоқи расмийлари Россияга нисбатан санкцияларни кучайтириш масаласини муҳокама қилган эди.