Покистонда уч аҳмадий ўлдирилди

Покистон шарқида ёлланган гуруҳ томонидан аҳмадийларга қарашли бир нечта уй ёндириб юборилди.

Тартибсизликларда аҳмадия оқимига мансуб бир кампир ва унинг икки набираси ўлдирилган. Ўлдирилган болалардан бири 7 ёшда, иккинчиси эса чақалоқ бўлган.

Панжоб вилоятининг Гужранвала шаҳрида 27 июлда тартибсизликлар аҳмадийлар Фейсбук ижтимоий тармоғида худога ширк келтирувчи материалларни жойлаштиргани тўғрисидаги иддаолар янграганидан сўнг бошланиб кетган.