Дунё мусулмонлари Рамазон ҳайитини нишонлашда давом этмоқда

29 июль куни Қирғизистон, Ҳиндистон, Покистон, Марокаш ва бошқа бир қатор давлатларда миллионлаб мусулмонлар ҳайит намозларини ўқиди.

28 июль куни эса Ҳайит байрами Ўзбекистон, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Яқин Шарқ, Европа ҳамда Қўшма Штатларда нишонланган эди.

Рамазон Ҳайитининг турли минтақаларда бошқа-бошқа кунларда ўтказилиши, мазкур давлатларда ойнинг бир кун аввал ва бир кун кейин кўриниши билан боғлиқ экани айтилмоқда.