ЕИ Россияга нисбатан иқтисодий санкциялар масаласини кўриб чиқиши кутилмоқда

Европа Иттифоқи расмийлари бугун Брюсселда Россияга нисбатан иқтисодий санкцияларни жорий этиш масаласини муҳокама қилиш учун йиғилиши кутилмоқда.

АҚШ, Британия, Франция, Германия ва Италия лидерлари 28 июль куни телефон орқали ўтказилган суҳбат чоғида Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиш масаласида келишиб олган эди.

Франция президенти маъмурияти матбуот учун тарқатган баёнотда айтилишича, беш давлат раҳбари “Россияга нисбатан янги чоралар қўллаш ниятида эканини тасдиқлаган”. Қандай санкциялар ҳақида сўз бораётгани тўғрисида эса маълумот берилмаган.

Европа Иттифоқи ва АҚШ Москва томонидан Қримнинг аннекеция қилиниши ва Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларни қўллаб-қувватланаётгани ортидан Россияга нисбатан санкцияларни жорий этган эди.