Ғазода отишмалар давом этмоқда

Фаластинлик аёл қизи билан 28 июль куни Исроил отган ракетадан 8 бола ўлганига гувоҳ бўлди.

Фаластиннинг Ғазо минтақасида бугун ҳам Исроил ҳарбийлари билан отишмалар давом этмоқда.

Хабарларда айтилишича, 29 июль куни Ғазо лидери Исмоил Ханиянинг уйи Исроил отган ракетадан вайрон бўлган. Бироқ ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар йўқ.

Рафаҳда камида олти фаластинлик, Шати қочқинлар лагерида эса фаластинлик тўққиз бола Исроил отган ракеталардан ҳалок бўлган.

Исроил Бош вазири Нетеняҳу 27 июлда исроилликларни Ғазо минтақасида “узоқ давом этадиган урушга” тайёр бўлишлари кераклигидан огоҳлантирган эди.

БМТ маълумиотларига қараганда, уч ҳафтадан бери давом этаётган жангларда 1072 фаластинлик, асосан тинч аҳоли ва 52 яҳудий, асосан Исроил армияси ҳарбийлари ҳалок бўлган.