Донецкдаги жангларда ўлган тинч аҳоли сони ошмоқда

Кейинги бир сутка давомида Донецк вилоятида бораëтган жанговар амалиëтлар оқибатида тинч аҳолидан 19 нафари нобуд бўлди¸ 30 дан ошиғи жароҳатланди.

Бу ҳақда Донецк вилояти маъмурияти хабар тарқатди.

Украина шарқидаги махсус амалиëтлар маркази матбуот хизматига кўра¸ ҳукумат кучлари аскарларидан 10 таси ўлдирилган¸ 50 нафари яраланган.

30 июль куни Украина армияси Донецк вилоятидаги Авдеевка шаҳарчасини ўз назоратига олди. Иловайск ва Первомайск шаҳарларида айирмачилар билан қуролли тўқнашувлар давом этмоқда.

Украина Мудофаа вазирлиги¸ ҳукумат қўшинлари тинч аҳоли ўртасида қурбонлар бўлмаслиги учун оғир техника¸ артиллерия ва авиациядан фойдаланмаëтганини айтмоқда.

Россияпараст айирмачилар¸ хабарларга кўра¸ Донецк ва Горловка районидаги бой берилган ҳудудларни қайтариб олишга уринмоқда. Ўтган тунда етти танк воситасида айирмачилар Дубровка қишлоғидаги украин ҳарбийлари истеҳкомига ҳужум уюштирган.