Аскар Акаев 9 йил олдин тарк этган Қирғизистонга бормоқчи

Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Ақаев 9 йил аввал қочиб чиққан юрти - Қирғизистонга боришга ҳозирлик кўрмоқда.

Бу ҳақда президентнинг яқинлари 4 август куни берган маълумотга кўра, ҳокимиятни тарк этганидан буён илк бор юртига боришни режалаган собиқ президент ўз акаси Бўлат Акаевнинг дафн маросимида иштирок этади.

81 ёшга кирган Бўлат Акаев 3 август куни вафот этди.

69 ёшга кирган собиқ президент Асқар Ақаев 2005 йил март ойида Қирғизистонда бўлган инқилоб чоғида ҳокимиятдан ағдарилганидан буён Москвада яшаб келаётган эди.