Қоҳирада Исроил-Фаластин музокаралари бошланди

Миср пойтахти Қоҳирада Исроил ва Фаластин вакиллари Ғазо минтақасида тинчлик ўрнатиш юзасидан музокараларни бошлади.

АҚШ 5 август куни БМТ вакиллари билан биргаликда мазкур музокараларда иштирок этиши мумкинлигини билдирган эди.

Фаластин делегацияси таркибига ҲАМАС ва Исломий жиҳод гуруҳи аъзолари ҳам киритилган. Фаластин томони минтақада тинчлик ўрнатилиши учун Исроилдан Ғазо қамалини бекор қилишни талаб этмоқда.

Исроил эса Ғазода ҲАМАСнинг 3000 ракетаси ва 32 ер ости йўли йўқ қилинганини иддао этган ҳолда мазкур минтақанинг қуроллардан ҳоли ҳудуд бўлишидан манфаатдор эканини билдирмоқда.

Исроил ва Фаластин ўртасидаги уч кунлик сулҳ 5 августда кучга кирди ва бу Исроил Ғазодан қўшниларини олиб чиқаётган даврга тўғри келди.

Исроилнинг Ғазода ўтказган амалиётлари пайтида 1875 фаластинлик, жумладан, болалар ўлдирилди. Исроил томонидан эса 67 одам, асосан ҳарбийлар ҳалок бўлган.