Қозоғистон президенти ҳукумат таркибини қисқартирди

6 август куни ўтказилган ҳукумат йиғинида президент Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги вазирлар сонининг 17 тадан 12 тага қисқартирилишини билдирди.

Мазкур ислоҳотга кўра¸ Қозоғистон Молия полицияси тарқатиб юборилди ва унинг ваколатлари Давлат хизмати ва Коррупцияга қарши кураш агентлигига берилди. Мамлакат Хавфсизлик кенгаши котиби Қайрат Қўжамжаров мазкур агентлик раҳбари этиб тайинланди.

Президент қарорига мувофиқ¸ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам ëпилиб¸ унинг вазифаси Ички ишлар вазирлигига топширилди.

Айни пайтда¸ Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги бирлаштирилиб¸ кейинги вазирликни бошқариб келган Тамара Дуйсенова янги тузилма раҳбари этиб тайинланди.

Президент Назарбоевнинг самарали ва ихчам ҳукумат тузиш эҳтиëжи билан изоҳлаган янги ислоҳотига кўра¸ Қозоғистондан икки янги вазирлик – Сармоя ва тараққиëт¸ ҳамда Ëнилғи вазирликлари таъсис этилди.