Польша раҳбари Россиянинг Украинага бостириб кириш таҳдиди кучайганини билдирди

Дональд Туск.

Польша Бош вазири Дональд Туск кейинги бир неча соат ичида Россиянинг Украинага тўғридан-тўғри ҳарбий аралашуви таҳдиди бир неча кун аввалгига нисбатан жиддий кучайганини кўрсатувчи ахборот олганини билдирди.

Тускнинг бу баëноти Россия қўшинлари шарқий Украинага туташ чегара ҳудудида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказаëтган айни пайтга тўғри келди.

4 август куни бошланган бу машғулотлар Украина билан чегарадош ҳудудларнинг барчасини ҳам қуруқлик¸ ҳам ҳаводан қамраб олган ва уларда 100 дан ошиқ қирувчи учқич ва вертолëтлар иштирок этмоқда.

Украина шарқидаги Донецк ва Луганск вилоятларида гуманитар вазият оғирлашиб бораëтгани хусусида ташвиш билдирган БМТ Хавфсизлик кенгаши¸ айни пайтда Россия ҳукуматининг Украина учун гуманитар донор бўлиш таклифини рад этди.

Кенгаш аъзолари Россиядан бунинг ўрнига шарқий Украинадаги айирмачиларга қурол-яроғ беришни тўхтатиш ва уларни президент Порошенко таклиф қилган музокараларни бошлашга кўндиришга чақирди.