Газ ҳисоблагичларни текширишнинг янги Қоидалари кучга кирди

Ўзбекистон Стандартлаштириш¸ метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 4 августдан кучга кирган янги фармонига мувофиқ¸ газ ўлчагичларни текширишнинг янги қоидалари белгиланди.

Давлат реестрига газ ўлчагич сифатида киритилган ҳисоблагичлар¸ янги тартибга кўра¸ жисмоний шахслар учун ҳар тўрт йилда бир марта¸ юридик шахслар учун эса¸ ҳар икки йилда бир марта мунтазам даврий текширувдан ўтказилади; ҳисоблагичга шикаст етгани аниқланган тақдирда эса¸ навбатдан ташқари назоратдан ўтказилади.

Даврий текширув ўтказилишидан 30 кун аввал газ таъминоти тизими расмийлари ҳисоблагичи текшириладиган шахсларга ëзма билдириш юбориши лозим¸ дейилади ҳукумат фармонида.

Уч кунгача давом этадиган ҳисоблагич текширувидан сўнг¸ тегишли идоралар¸ унинг яроқли эканини тасдиқловчи сертификатни тақдим этишлари керак бўлади.

Ҳисоблагичнинг ноқислиги боис келишмовчилик юзага чиққан тақдирда¸ мутахассислар метрологик мезонлардан келиб чиқиб хулоса чиқаради¸ дейилади ҳукумат фармонида.

Бу хулоса¸ қолаверса¸ ўтказилган текширув натижасидан қониқмаган фуқаролар юқори идора ëхуд маҳкамага мурожаат қилишлари керак бўлади.

Газ истеъмоли устидан назорат кучайтирилган Ўзбекистонда йиллардан бери аҳоли қишу ëзда табиий газдан узилганича қолмоқда. Айни пайтда¸ Ўзбекистон Хитой ва Россияга табиий газ сотиш миқдорини кўпайтириб бормоқда.