Алишер Усмонов "Арсенал" тарихида янги давр бошланаётганини айтди

Россиялик ўзбек миллиардер Алишер Усмонов Лондоннинг “Арсенал” футбол клуби тарихида янги давр бошланаётганини эълон қилди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг 6 августда хабар беришича, “Арсенал” футбол клуби акциядори Алишер Усмонов The Telegraph газетасига берган суҳбатида жамоа янги мавсумдан бошлаб яна совринларни қўлга кирита бошлашига умид билдирган.

“Клуб белгиланган қоидалар асосида аниқ трансфер сиёсатини олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда “Арсенал”да энг яхши футболчиларни сотиб олиш учун барча етарли воситалар бор”, – деб иқтибос келтирган марказий Осиё янгиликлар хизмати Алишер Усмоновга нисбат берилаётган интервьюдан.

Жорий йил ёзида “Арсенал”нинг энг асосий харидларидан бири ҳужумчи Алексис Санчес бўлди. У “Арсенал”га ўтгунга қадар “Барселона” жамоасида тўп сурган.