Косовода 40 "жиҳодчи" қўлга олинди

Косовода полиция томонидан 11 августда ўтказилган кенг қамроқли амалиёт пайтида "жиҳодчи" сифатида гумонланган 40 одам қўлга олинди.

Полициянинг тахминича, қўлга олинганлар Сурия ва Ироқдаги исломчи жанггарилар сафида бўлган. Косовонинг 60 та ҳудудида ўтказилган амалиёт пайтида автоматлар ва бошқа ўқ – дорилар топилган.

Сурия ва Ироқда жанггарилар сафида бўлган 16 косоволик ҳалок бўлган. Расмий маълумотларга қараганда, ҳозир Ироқ ва Сурия жанггарилари сафида 200 га яқин косоволик жанг қилмоқда.