Айирмачилар Донецк бомбардимон қилинганини айтмоқда

Украинанинг Донецк шаҳри душанбадан сешанбага ўтар кечаси замбараклардан бамбардимон қилинди.

Донецк айримачиларининг билдиришича, бомбалар асосан Киев туманида портлаган. Ҳозирча қурбонлар ёки яраланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Душанба куни кечқурун Украина хавфсизлик хизматининг Донецкдаги собиқ бўлими биноси ўққа тутилгани айтилмоқда. Бу бинода айни пайтда айирмачилар жойлаштирилган.