Украина шарқида ўлганлар сони 2086 нафарга етди

Сўнгги икки ҳафтада Украина шарқидаги қуролли тўқнашувлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони икки баробарга ошди.

Бу ҳақда Reuters агентлигига гапирган БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги вакили Сесиль Пуйига кўра, 10 августгача Украина шарқидаги тўқнашувларда 2086 одам ўлгани аниқланган.

26 июлгача бу рақам 1129 кишини ташкил қилган. Жароҳатланганлар сони тахминан беш минг кишига етган.