Москвада муҳожирларнинг 100 минг кишилик митинги режалаштирилмоқда

Жорий йилнинг октябрь ойида Москвада меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талаби билан 100 минг кишилик митинг ўтказиш режалаштирмоқда.

"Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари" умумроссия ҳаракати раиси Каромат Шариповга кўра, ҳозирда митингни ўтказишга рухсат олишга ҳаракат қилинмоқда.

Намойиш орқали Москвада муҳожирларни қулларча ишлатаётган ва меҳнат ҳақларини бермаётган иш берувчиларни жавобгарликка тортишни талаб қилиш режалаштирилган.

Шарипов тўплаган маълумотга кўра, шу кунларда Москванинг 12та бозорида минг нафар меҳнат муҳожири қулларча ишлатилаяпти.

Митинг иштирокчилари Россия қамоқхоналаридаги муҳожирларни озод қилиш талабини ҳам илгари суришмоқчи.