Покистон мухолифати ҳукумат билан музокаралардан воз кечди

Тоҳир ул Қадрий

Покистон бош вазири Навоз Шарифнинг истеъфоси талаби билан ўтказилаётган норозилик акцияларини бошқараётган диний арбоб бундан буён ҳукумат билан музокараларда иштирок этмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Тоҳир ул Қадрий бу ҳақда чоршанба оқшомида ўз тарафдорлари билан учрашуви чоғида, ҳукумат вакиллари мамлакатдаги сиёсий бўҳронни бартараф этишга қаратилган навбатдаги маслаҳатлашувлардан сўнг билдирди.

Унинг айтишича, музокаралар муваффақиятсиз якунланган.

15 августда бошланган норозилик акциясида икки гуруҳ: мухолифатдаги сиёсатчи Имрон Хон ва диний арбоб Тоҳир ул-Қодирийларнинг тарафдорлари иштирок этмоқда.

Имрон Хон ва Тоҳир ул-Қодирий Навоз Шарифни коррупционерликда ва нолегал бизнесга алоқадорликда айблаб келмоқда.

Чоршанба куни Шариф истеъфога кетмаяжаги тўғрисида баёнот берди.

Бугун у Туркияга сафарини бекор қилди.