Жон Керри Саудияда "Исломий давлат"га қарши кураш масаласини муҳокама қилади

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри “Исломий давлат” груҳига қарши кураш масаласини муҳокама қилиш учун жорий ҳафтада Саудия Арабистони ва Иорданияга боришни режалаштирмоқда.

Вашингтон расмийларининг айтишича, айни пайтда қирқдан ортиқ давлат раҳбарлари Ироқ ва Суриянинг катта қисмини назорат қилиб халифалик эълон қилган “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда ёрдам беришга тайёр эканини билдирган.

АҚШ Президенти Барак Обама 10 сентябрь куни Исломий давлат гуруҳига қарши кураш стратегиясига доир нутқ сўзлаши кутилмоқда.