Россия "Макдоналдс"га қарши 80 та иш очди

Роспотребнадзор "Макдоналдс" ресторанларида ўтказган текширувдан сўнг саксонта маъмурий иш қўзғади.

Бу ҳақда хабар тарқатган "Известия" маълумотига кўра, "Макдоналдс"нинг 228 та маҳсулоти бўйича ўтказилган тадқиқот натижасида уларнинг 17 фоизи белгиланган нормаларга мос эмаслиги ва 6 фоизи хавфсизликка жавоб бермаслиги аниқланган.

Россиядаги "Макдоналдс" ресторанларида ўтказилган оммавий текширув натижасида Москвада учта, мамлакат бщйича жами саккизта ресторан ёпилди. Шунингдек, яна еттита ресторан ҳам ёпилиш хавфида турибди.