Суд Оскар Писториус қотил эмас, дея қарор чиқарди

Оскар Писториус ҳукмни тингламоқда.

Жанубий-африкалик таниқли спортчи Оскар Писториус ишини кўриб чиққан суд унга қўйилган энг жиддий айблов – қотиллик бўйича икки оёғи ампутация қилинган чопқирни оқлади.

Судья Тҳокозиле Масипа 11 сентябрь куни таниқли атлет устидан ҳукмни ўқий бошлади. Ҳукм тўлалигича ўқиб бўлингани йўқ ва Писториус эҳтиётсизлик оқибатида одам ўлдирганликда айбдор деб топилиши ва узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.

2012 йилги Лондон паралимпиадасида олтин медални қўлга киритган ва олимпиадада қатнашган ногирон спортчи ўтган йилнинг 14 фераль куни маъшуқаси Риива Стиинкампни отиб ўлдирган эди.

27 яшар Писториус ўзига қўйилган барча айбловлар бўйича ўзини айбсиз, деб билишини айтган.