АҚШ раҳбарияти Ироқда америкалик ҳарбийлар роли ҳақида ўйланмоқда

АҚШ Мудофаа вазири Чак Хегел "Исломий давлат"га қарши кураш ҳаритаси олдида.

АҚШ президенти Барак Обама Ироқдаги ҳар бир вазият юқори лавозимли ҳарбийлар томонидан алоҳида таҳлил қилингачгина, бу вазиятга америкалик ҳарбийларини аралаштириш ёки аралаштирмаслик масаласи ҳал этилишини билдирди.

АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Мартин Демпси бу ҳақда 16 сентябрь куни АҚШ Сенатининг Қуролли кучлар бўйича қўмитасида маълум қилди.

Демпси Обама америкалик ҳарбийлардан Ироқдагии ер усти амалиётларида фойдаланмасликка кўрсатма берганини таъкидлади,