Донецк айирмачилари Украина парламенти қабул қилган қонунни рад этди

Ўзини "Донбасс халқ республикаси" деб атаëтган Александ Захарченко тан соқчилари билан.

Ўзини “Донецк халқ республикаси” деб эълон қилган россияпараст айирмачилар Донбассда 7 декабрь куни муддатидан аввал сайловлар ўтказилмаслигини эълон қилди.

Айирмачилар етакчиси Александр Захарченко¸ қачон ва қандай сайловлар ўтказилишини “Донецк халқ республикаси”нинг ўзи ҳал қилиши ҳақида баëнот берди.

Украина Олий радаси сешанба куни ëпиқ эшиклар ортида ўтказган мажлисида Донбасс минтақасининг алоҳида ҳудудларида ўз-ўзини бошқаришнинг уч йиллик махсус режими жорий қилиниши¸ хусусан¸ шу йилнинг 7 декабрь куни муддатидан аввал сайловлар ўтказилишини кўзда тутувчи қонун қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда шунингдек айирмачиларга амнистия эълон қилиш¸ мазкур минтақада рус тилига махсус мақом бериш ҳамда Донецк ва Луганск вилоятларига иқтисодий ëрдам ажратиш ҳам кўзда тутилган.

Айни пайтда¸ бугун ҳам Донецк аэропортида отишма давом этмоқда. Шунга қарамай¸ шаҳар кенгаши расмийларига кўра¸ ўтган тун нисбатан осойишта ўтган.