Эрон президенти "Исломий давлат" ҳаракатларини қоралади

Ҳасан Руҳоний.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний “Исломий давлат” гуруҳи томонидан Сурия ва Ироқда содир этилган қотилликларни қоралади.

17 сентябрда АҚШнинг NBC телевидениясига берган интервьюсида Руҳоний "айбсиз одамларни сўйиш бутун инсониятни ўлдириш билан тенг", деган фикрни билдирди.

“Исломий гуруҳ” жангарилари икки америкалик журналист ва меҳр-мурувват ташкилотида ишловчи бир британияликдан ташқари Сурия ва Ироқнинг ўзлари эгаллаб турган ҳудудларида намойишкорона тарзда бир неча маротаба бегуноҳ одамларни сўйган.