“Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари Ироқ ғарбида 40 нафар аскарни ўлдирди

Курд Пешмерга жангчилари "Исломий давлат" гуруҳининг Зуммар шаҳридаги позициясини тўпга тутмоқда.

“Исломий давлат” гуруҳи жанггари томонидан уюштирилган худкуш ҳужумлар ортидан Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятида 40 чоғли аскар ҳалок бўлди.

Воқеа 21 сентябрь куни содир бўлганини айтган Ироқ армияси генерали Рашид Флеиҳ мазкур ҳужумлар чоғида 70 га яқин аскар “Исломий давлат” жанггарилари томонидан асирга олинган бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

“Исломий давлат” гуруҳи шу йил ёзида Суриянинг бир қисми ҳамда Ироқ шимоли ва ғарбининг катта қисмини эгаллаб олганди. АҚШ учоқларининг ҳаводан берилган зарбаларига таянган Ироқ ва курд хавфсизлик кучлари ўшандан буён бир неча шаҳарни қайтариб олишга муваффақ бўлган.