Уйғур мухтор вилоятидаги портлашларда ўнлаб одамлар ўлди

Хитойдаги давлатга қарашли нашрларнинг 25 сентябрь куни билдиришича, Шинжон Уйғур мухтор вилоятида содир этилган портлашларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.

Хабарларга қараганда, воқеа 21 сентябрь куни содир этилган. Иккита полиция маҳкамасига ўрнатилган бомбаларнинг портлаши оқибатида ўн одам ўлган ва 54 одам ярадор бўлган.

Хабарларда террор ҳаракатини уюштирган 40 одам полиция томонидан отиб ўлдирилгани, айримлари бомба портлашида ҳалок бўлгани айтилмоқда. Ҳужумчилардан икки нафари қўлга олинган.

Туб аҳолиси уйғурлардан иборат бўлган Шинжон мухтор вилоятида сўнгги пайтларда бу каби террорчилик ҳаракатлари тез-тез содир этилмоқда.