Тошкент марказида мамлакатдаги энг йирик “Минор” масжиди очилди

"Минор" масжиди.

“Минор” масжидининг очилиш маросимида президент Ислом Каримов иштирок этди.

Президентнинг 2013 йилги “Тошкент шаҳрининг Минор маҳалласи ҳудудида масжид барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан қурилган ушбу жомеъ масжидида¸ расмийларга кўра¸ бир пайтнинг ўзида уч мингдан зиёд намозхон ибодат қилиши мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолар кенгаши қарорига кўра, "Минор" жомеъ масжидига Раҳматуллоҳ Сайфуддинов имом-хатиб этиб тайинланди.

Айрим норасмий манбалар¸ “Минор” масжиди қурилишини асли наманганлик миллиардер¸ Россиянинг энг бой одами бўлиб қолаëтган Алишер Усмонов молиялаганини айтмоқда.

Аммо оилавий хилхонаси масжид қурилган ҳудуддаги қабристонда бўлган Алишер Усмонов “Минор” қурилишига ўзининг алоқаси йўқлигини эълон қилди.