Жанубий Вазиристондаги ҳаво зарбасидан беш ўзбек жанггариси ҳалок бўлди

АҚШ дрони.

АҚШнинг учувчисиз учқичи томонидан берилган зарба туфайли Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасида якшанба куни беш жанггари, жумладан, бир ўзбек дала қўмондони ҳалок бўлди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги истихборатдаги ўз манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Бу АҚШ учувчисиз учқичи сентябрь ойи охиридан буён қабилалар минтақасига берган биринчи ҳаво зарбасидир.

Покистонда кўп танқидларга сабаб бўлган АҚШ дронлари зарбаси мамлакат қуролли кучлари исломий жанггарилар билан кураш олиб бораётган Шимолий Вазиристон хорижида тобора камайиб бораяпти.

Рейтер манбаларига кўра, сўнгги ҳаво зарбаси чоғида Жанубий Вазиристоннинг Шавол водийсида беш нафар ўзбек жанггариси ҳалок бўлган, уч нафари яраланган.

Бу ердаги ўзбеклар ва чет эллик бошқа жанггарилар покистонлик толиблар сафида жанг қиладилар, бироқ улар сони қанчалиги тўғрисида аниқ маълумот йўқ.