Хамидқориевга нисбатан яширин суд жараёни бўлаётгани хабар қилинмоқда

Мирсобир Хамидқориев.

Жорий йил июнида Москвадан ўғирлаб кетилган ўзбекистонлик тадбиркор Мирсобир Хамидқориевнинг оиласи 9 октябрда унга нисбатан яширин суд жараёнининг учинчи мажлиси бўлиб ўтишидан хабар топди. Бу ҳақда 7 октябрь куни Uznews.net нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, судланувчининг рафиқаси Элеонора Исаева Хамидқориевга нисбатан суд жараёни 22 сентябрда ўтказилиши хабар қилинганини, бироқ бу жараён номаълум муддатга қолдирилганини айтган. Аммо 7 октябрда судланувчининг оиласи Хамидқориевга нисбатан суд жараёни аллақачон бошланганидан хабар топган.

2011 йилда Тошкентдан Москвага қочган ва қочқин мақомини олган Хамидқориев “Тақиқланган диний-экстремистик гуруҳга аъзолик”да айбланиб қидирувга берилган эди. 2014 йил июнида Хамидқориев Москвада йўқолиб қолган, кейинроқ у Тошкентдаги қамоқхонада сақланаётгани маълум бўлган эди.