Адабиëт бўйича Нобель мукофоти француз ëзувчисига берилди

Патрик Модиано.

Бугун Стокҳолмда адабиëт бўйича 2014 йилги Нобель мукофоти соҳибини эълон қилди.


- Адабиëт бўйича 2014 йилги Нобель мукофоти “англаш қийин инсоний тақдирлар ҳақидаги хотираларни қўзғаб¸ истило остидаги асл ҳаëтни тасвирловчи хотира санъати учун француз ëзувчиси Патрик Модианога берилди¸ деди Швеция қироллик академияси котиби Петер Энглунд.

69 яшар Модиано Европада 2-жаҳон уруши тугаганидан икки ой ўтиб Париж ғарбидаги шаҳарчада туғилган.

Унинг италиялик яҳудий отаси ва бельгиялик актриса онаси Париж нацистлар ишғолида қолган пайтда учрашган.

“Йўқолган одам”¸ “Асал ойи” ва “Тинтув ордери” каби китоблар муаллифи 2012 йилда Модиано Европа адабиëти учун Австрия давлат мукофоти лауреати бўлди.

Нобель мукофотининг аввалги соҳиблари орасида Редьярд Киплинг¸ Эрнст Ҳемингуэй¸ Борис Пастернак ва Александр Солженицинлар бор.