Афғонистоннинг Балх вилоятидаги отишмада икки полициячи ҳалок бўлди

12 октябрь куни Афғонистоннинг Балх вилоят полиция бошқармасига полиция кийимини кийган кишилар томонидан амалга оширилган ҳужум чоғида икки полиция зобити ҳалок бўлди.

Вилоят полиция бошқармаси матбуот котиби Шержон Дуронийга кўра, икки ҳужумчи бошқарманинг иккинчи дарвозаси олдида отиб ўлдирилган.

Дуроний отишма чоғида яна тўққиз нафар полициячи тан жароҳати олганини ҳам билдирган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ. Айни пайтда 2014 йил охиригача Афғонистондан халқаро коалиция кучлари чиқиб кетиши арафасида толибларнинг маҳаллий хавфсизлик кучларига ҳужуми кучайгани кузатилади.