"Исломий давлат" Ироқ ҳарбий базасини босиб олди

Ироқ расмийлари “Исломий давлат” гуруҳи Анбар вилоятидаги ҳарбий базани ҳамда Туркия билан чегарадош Кобани шаҳрининг асосий қисмини эгаллаб олганини билдирди.

Таҳлиличиларнинг айтишича, Анбардаги ҳарбий лагерни эгаллаб олиш орқали “Исломий давлат” гуруҳи Бағдодга ҳужум қилиш учун зарур бўлган таъминотни йўлга қўйиш имкониятига эга бўлган.

Айни пайтда Бағдодда 13 октябрда содир этилган учта портлашда камида 25 киши ҳалок бўлди. Хабарларда, шунингдек, Кобани шаҳрида “Исломий давлат” жанггариларига қарши оғир жанглар кечаётгани ҳам айтилмоқда.