Қирғизистонда Норин ГЭСларини қуриш ишлари бошланмоқда

Бугун Қирғизистоннинг Норин вилоятида Россия билан ҳамкорликда барпо этилиши режалаштирилган ГЭСларни қуриш ишлари бошланади.

Норин ГЭС каскадларини ҳамкорликда барпо этиш шартномаси Бишкек ва Кремль расмийлари томонидан 2012 йилнинг 20 сентябрида имзоланган эди.

Шарномага асосан Норин дарёсида 6 йил ичида 4 ГЭС қурилади. ГЭСларнинг биринчи гидроагрегати 2016 йилда ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 727 миллион долларни ташкил қилади.