Курд гуруҳлари Исломий давлатнинг Кобанидан чекинаëтганини айтмоқда

Суриядаги курд қуролли гуруҳлари қўмондонлари Исломий давлат жанггариларининг Туркия-Сурия чегарасидаги Кобани шаҳридан сиқиб чиқарилаëтганини иддао қилди.

Кобанидаги курд қўмондонларидан бирининг Ғарб матбуотига айтишича¸ АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг жанггариларга қарши уюштираëтган ҳаво зарбалари уларни Кобанидан чекинишга мажбур қилган. Айтилишича¸ шаҳарнинг қарийб ярмини ишғол қилганини даъво этган жанггарилар қўлида ҳозирда Кобани ҳудудининг 20 фоизга яқини қолмоқда.

Пентагон расмийлари кейинги ҳужумлар оқибатида юзлаб жанггари ўлдирилгани¸ бироқ Кобани шаҳрининг Исломий давлат қўлига ўтиш эҳтимоли ҳамон сақланиб қолаëтганини билдирди.

Инсон ҳуқуқлари блйича БМТ Олий комиссари Зейд Раад ал-Ҳусайн Исломий давлат гуруҳини “оммавий қирғинга мойил шайтоний куч” деб атади.

Кейинги хабарларга кўра¸ жанггарилар Мосул шаҳридаги ëш йигитларнинг қочиб ўз мухолифларига қўшилиши олдини олиш учун уларни қатл этмоқда.