Эронда аёллар ҳимоясига намойиш ўтказилди

Теҳрон ва Исфахонда аёлларга қарши ҳужумларга қарши намойиш ўтказилди.

Намойишчилар яқинда номаълум кишилар рўмолидан сочи кўриниб турган камида тўрт аёлнинг юзига кислота сепиб юборганидан сўнг ушбу норозилик тадбири ташкил қилинганини айтишди.

Бугун Эрон пойтахтида парламент биноси олдида юзлаб одам йиғилди, Исфахонда эса Адлия вазирлиги биноси олдига бир неча минг намойишчи келди.

Норозилар қўлларида “Аёллар хавфсизлигини таъминланг!”, “Кислота билан ҳужумлар- бу жиноятдир!” каби шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди.

Исфахон расмийлари ушбу намойишни ноқонунний эканини айтишди.

Аёллар юзига кислота сепилгани воқеаси бўйича полиция тўрт гумондорни ҳибсга олган.