Қозон вокзалида тирикчилик қилган қўқонлик Акмални кўрганлар борми?

Акмалнинг яқинлари Озодликка йўллаган сурат.

Ўзини Неъматовлар оиласи дўсти деб таништирган суҳбатдошга кўра¸ Қўқон бозоридаги савдоси касод бўлгач¸ икки йилча муқаддам Москвага келган Акмалжон¸ сўнгги бор жорий йил январида онаси туғилган куни билан табриклашга телефон қилган.

Акмал Неъматов оиласи Озодликка йўллаган яна бир сурат.

На Москвадаги манзили¸ на тайинли иш жойи маълум Акмал¸ яқинларига кўра¸ шундан бери алоқага чиқмаган. У сим қоққан сўнгги рақамга боғланиш ҳам унинг тақдирига ойдинлик киритишга ëрдам бермаган.

Ўзбекистонда судланиб¸ бир йил манзил колониясида жазо ўтаган Акмалжон¸ Россияда ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган.

Яқинлари тахминича¸ Акмал яна Россия ҳуқуқ тизимлари қўлига тушиб¸ жазога тортилган бўлиши мумкин.

- Оиланинг бор умиди¸ унинг ҳаëт эканидан хабар топишдир. Қаерда бўлса ҳам¸ соғ бўлса¸ тирик бўлса¸ бўлди¸ дейди Озодликка боғланган Неъматовлар оиласи дўсти.

Акмалнинг ичиб-чекиб юрган "кўча боласи" эканини таъкидлаган суҳбатдош¸ унинг Россиядаги ўзбек меҳнат муҳожирлари орасида фаол бўлган турли диний-экстремистик гуруҳлар сафига қўшилгани¸ улар сафида Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар олдига кетгани эҳтимолини деярли соқит қилади.

Айни пайтда¸ экстремистлар уни "гуноҳлардан тозаланиш ва жаннат ваъдаси билан авраган бўлиш" эҳтимоли ҳам йўқ эмас¸ деган фикрда Акмалнинг яқинлари.

Озодлик Акмал Неъматовни таниган-билган муҳожирлардан унинг тақдирига оид сўнгги маълумотларни шарҳ сифатида ëзиб қолдириш¸ ëхуд OzodSkype, OzodOvoz, OzodlikOnline Skype манзилларига боғланиб маълум қилишларни сўрайди.

Акмал Неъматовга оид унинг яқинлари сўрови билан Озодликка боғланган муҳожир билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин:

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Қўқонлик Неъматов Акмал қидирилмоқда