НАТО бош котиби 2014 йилдан кейин ҳам Афғонистонга ёрдамни давом эттиришни ваъда қилди

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Кобулга қилган сафари чоғида ўз ташкилоти жорий йил охирига қадар халқаро жанговар қўшинлар Афғонистондан олиб чиқилганидан кейин ҳам бу мамлакатга ёрдам кўрсатишда давом этишини ваъда қилди.

2015 йилда, деди Столтенберг, НАТО “янги саҳифани” очади ва бунда Афғонистоннинг келажаги “афғон халқининг қўлида бўлади”. Унинг айтишича, Афғонистонда қоладиган 12.500 га яқин НАТО ҳарбийлари “афғон кучларини тайёргарликдан ўтказади, уларга маслаҳат беради ва ёрдам кўрсатади” ҳамда НАТО Афғонистон армиясини молиявий қўллаб-қувватлашда давом этади.

Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ўз мамлакати 350 минг кишилик қуролли кучлари учун молиявий ва моддий ёрдамга муҳтож эканини билдириб, НАТОнинг афғон кучларини қўллаб-қувватлаш ваъдалари борасида некбинлик изҳор қилди.

НАТО 13 йилдан бери Афғонистон хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўтказиб, улар билан бирга Толибон ҳаракатига қарши курашиб келади.